currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини белгилаш режалаштирилмоқда

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини белгилаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон

calendar

09.04.2024

eye

312

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини белгилаш режалаштирилмоқда© Фото: hudud24.uz

Парламент Қуйи палатасининг бугунги мажлисида депутатлар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда. 

Шунингдек, лойиҳада фуқаролар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролар ва тадбиркорлик субектларининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк обектларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштилиши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда муҳокама қилинди ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.