Ҳуқуқ
29.05.2024
434
Юртимизда баҳор мавсуми тугаб, ҳаво ҳарорати кўтарилиб бормоқда. Ёзги таътиллар бошланган жазирама кунларда табиийки, сузиш ҳавзаларига эҳтиёж ортади. Бундай жойларда одамлар гавжумлашади. Ўз навбатида, салқинланиш масканларига борувчилар билиши зарур бўлган қоидалар мавжуд. Масалан, сузиш ҳавзаларида сув чуқурлиги қанча бўлиши керак? Болалар хавфсизлиги учун алоҳида талаблар борми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу каби муҳим саволларга жавоб беради.
1. Аквапарклар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Аквапарклар, пляж ва сувда оммавий дам олиш учун мўлжалланган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
чўмилиш жойи, соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
сувнинг чуқурлиги 3 метргача бўлиши, пляжларда қирғоқдан 50 метргача майдон ҳаёт ва соғлиғи учун хавфли нарсалардан (ўт, тош, тўсиқлар ва ҳ.з.) тозаланган бўлиши;
пляжлардаги чўмилиш жойида ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
портлар, пирслар, причаллардан санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши.
Чўмилиш жойлари оқава сувлар ва бошқа ифлослантирувчи манбалар чиқариладиган жойлардан камида 500 метр узоқда бўлиши керак.
Сув омборлари, кўллар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа оқадиган ва оқмайдиган йирик сув ҳавзаларида пляж акваторияси сув юзасининг майдони бир нафар дам олувчи ҳисобига 5 м2 ва оқмайдиган сув ҳавзаларида — 10 м2 бўлиши керак.
Пляждаги чўмилиш жойида сузиш масофаси қирғоқдан 50 метргача бўлган жойда қизил ёки тўқ қизил рангдаги белгилар ўрнатилиши шарт.
2. Пляжлар қандай ҳолатларда ишлаши мумкин эмас?
Аквапарклар, пляж ва сувда оммавий дам олиш учун мўлжалланган жойлар қуйидаги ҳолатларда фаолият кўрсатиши тақиқланади:
сувнинг ости қисми ҳолати ҳақида маълумот бўлмаганда;
сувнинг чуқурлиги бўйича харита бўлмаганда;
сув тозаланмаганда;
сув сифати бўйича лаборатория назорати натижалари бўлмаганда;
тиббий ёрдам пости бўлмаганда;
қутқарувчилар ва қутқариш пости бўлмаганда;
сув остида қувурлар бўлганда.
Аквапарклар, пляжларда ҳар куни чиқиндилардан тозаланиши керак, қумли зона бўлса бир кунда 3 марта тозаланиши керак.
Кийим алмаштириш жойлари ва душхоналар ҳар куни дезинфекция қилинади.
Қутқарувчилар ягона намунадаги расмий кийим билан таъминланишлари керак.
3. Фуқаролар нималарга риоя қилиши зарур?
Фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва тўсиқлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
ёлғон тревога сигнали бериш;
вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
сувни ифлос қилиш, ахлат қолдириш;
12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки кўмиш;
овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш.
4. Болалар якка ўзи чўмилиши мумкинми?
Болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади.
Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.
5. Болалар чўмилишдан олдин қандай чоралар кўрилиши керак?
Болаларнинг чўмилишидан олдин чўмилиш жойини қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
сув тубини текшириш;
гуруҳ чўмилиши учун ажратилган ҳудуд четларини рангли байроқчалардан иборат қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фал) билан белгилаш;
тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
очиқ сув ҳавзаларида қутқарувчи қайиқда бўлиши керак.
Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?
Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.