currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларЧустда 70 нафардан ортиқ вояга етмаган бола заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилди

Чустда 70 нафардан ортиқ вояга етмаган бола заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилди

Ўзбекистон

calendar

22.09.2023

eye

1 007

Чустда 70 нафардан ортиқ вояга етмаган бола заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилди

Наманган вилояти Чуст туманидаги болалар боғчаларида тарбияланувчиларнинг доридан заҳарлангани айтилган хабар тарқалганди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вазиятга аниқлик киритди. Ҳақиқатдан ҳам 21 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Чуст тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-сонли ДМТТнинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб боришган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-МТТ дан 35 нафар, 51-МТТ дан 20 нафар, 18-МТТ дан 5 нафар, 36-МТТ дан 3 нафар, 7-ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 43-МТТ дан 1 нафар, 21-ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 30-МТТ 2 нафар 35-МТТ дан 1 нафар 34-МТТ дан 1 нафар, оилавий МТТ дан 1 нафар — жами 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган, — дейилади бошқарма ахборотида. Таъкидланишича, кўрилган тезкор чора-тадбирлар, хусусан, тез тиббий ёрдам туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, яшаш уйига қайтарилган. Қолган болаларнинг ҳам аҳволи мўътадил, улар шифокорлар назоратига олинган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимасион, яъни оғир ҳолат йўқ. Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади, — дейилади масъуллар изоҳида. Бош прокуратуранинг билдиришича, вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади. Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги ҳали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз. Текшириш жараёни назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейилади Бош прокуратура ахборотида. Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳолат бўйича расмий баёнот берди. “Наманган вилоятининг Чуст туманида мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди. Туманда содир бўлган ушбу ҳолат шахсан Соғлиқни сақлаш вазири томонидан қатъий назоратга олинган. Мазкур ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади.”    

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 641

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 216

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
521

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
462

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: