Ўзбекистон
23.09.2023
1 988

Кеча, 22 сентябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Мулоқот давомида вазир ўринбосари болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини таъкидлаб, ҳозирда 20 га яқин анализ хулосалари олингани ва чуқурлаштирилган таҳлиллардан сўнг вазиятга аниқлик киритишини билдирди. “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга ишонавермаслик, бундай жараёнда фақатгина мутахассисларнинг фикрига таяниб ахборот тарқатилиши керак. Айни пайтда саломатлигидан шикоят қилиб келаётган ёш болаларнинг 85 фоизи соғлиги жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда. Қолганлари куннинг бошида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда,” – деган Эльмира Боситхонова. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрганиш якунланмагунча мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмолини вақтинча тақиқлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чуст туманида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
“Болангизга йод препарати берилади, розимисиз деб биздан сўрашмади” – Чустда заҳарланган болаларнинг ота-оналари билан суҳбат
21 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманидаги болалар боғчаларида тарбияланувчиларнинг доридан заҳарлангани айтилган хабар тарқалган бўлсада, болаларнинг айнан нимадан заҳарлангани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Бемор болалар ота-оналари эса Hudud24.uz билан суҳбатлашганда 19–20 сентябрь кунлари боғчаларда берилган “Антиструмин” дори воситасидан гумон қилишаётгани, болалар дори ичган кунининг эртасига заҳарлана бошлаганини айтди.
Шавкат Мирзиёев Чустда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича масъулларга топшириқлар берди
Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда.
Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.