Ўзбекистон
14.10.2025
199

Маълумки, тадбиркорлик субъектларига солиқ органи томонидан солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига кирганлиги юзасидан хабарномалар юборилади. Солиқ органлари томонидан бундай хабарнома қачон тадбиркорлик субектига юборилиши керак. Мазкур постда мазкур масалага амалий мисоллар билан батафсил тўхталамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги сонли қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 16-бандига кўра солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига, уларда қуйидаги белгиларнинг лоақал биттаси аниқланган солиқ тўловчилар киради:
— раҳбарнинг, шунингдек раҳбарлик ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахси аниқланмаган, ёхуд аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимида тасдиқланмаганда;
— таъсисчи (иштирокчиси) тўғрисида маълумотлар солиқ органининг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда;
— солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганда;
— ўз кўчмас мулкига эга бўлмай туриб ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки бўлмаганда;
— солиқ тўловчининг манзили манзил-маълумот бюроси маълумотлари базасида мавжуд бўлмаганда;
— солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келганда;
— амалга оширилаётган битимлар (операциялар) солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига, шунингдек, ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотлар асосида харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлганда;
— солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда;
— ариза тақдим этилган пайтда солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганда, шунингдек, таъсисчиларининг (иштирокчилари) улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган — юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд бўлганда;
— солиқ тўловчига солиқ қарзи мавжуд ёки солиқ хавфи юқори солиқ тўловчи қўшилганда (бирлашганда);
— мурожаат этувчи солиқ тўловчининг раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа солиқ тўловчида (юридик шахсда) раҳбар бўлиб, ушбу солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлганда ёхуд солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда. Бунда, мавжуд солиқ қарздорлиги ушбу шахслар раҳбарлик қилиб турган даврда ҳосил бўлмаган бўлса ҳам ёки солиқ ҳисоботлари ўша даврдан буён топширилмасдан келинаётган бўлса ҳам инобатга олинади;
— муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади;
— муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади.
Суд амалиётидан Тадбиркорнинг солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги, амалга оширилаётган битимлар (операциялар) солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига, шунингдек, ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотлар асосида харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлганлиги оқибатида Тадбиркорнинг солиқ органининг солиқ тўловчини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилган гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан қилган шикояти қаноталантиришсиз қолдирилди.
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.