Содда талқин
08.06.2024
153
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 18-23 даража, кундузи 7 июнда 32-37 даража, 8-9 июнда 34-40 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-22 даража, кундузи 7 июнда 34-36 даража, 8-9 июнда 35-38 даража бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?
Сентабрь ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.
Ёзнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
26-28 август кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
19-21 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво кузатилади
10-11 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.