Ўзбекистон
22.12.2023
1 143

“Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, 22 декабрь ва 23 – 24 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.
Жума куни куннинг иккинчи ярмида ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 12-17 даража илиққача исийди. Кечалари ҳам ҳаво илиқ бўлади, якшанба кунига келиб ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача кўтарилади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 24 декабрь, якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, Фарғона водийсининг айрим жойларига туман тушиши кундузи ҳам сақланиб туради.
24 декабрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 22–24 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.
Ҳарорат жума куни кундузи 10-12 даража илиқ бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса кечалари 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 14-16 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.