currencies image

12 808,03 UZS

14,65

usd

currencies image

13 612,37 UZS

16,85

eur

currencies image

130,15 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларДам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қандай?

Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

13.11.2024

eye

94

Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қандай?

Меҳнат кодексига кўра, белгиланган тартибда иш берувчи томонидан ходимга дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун ҳақ тўланади.

Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:

ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;

меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.

Жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

Юқоридагиларга кўра, Иш берувчи томонидан меҳнат шартларига асосан ходимга дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида Меҳнат кодексида кўрсатилган тартибда ҳақ тўланади.

 

А.Раҳмонов,
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий ахборот шўбаси бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2024, 09:29
1 223

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 06:15
1 105

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


27-октябр 2024, 04:36
1 009

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
964

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.