currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДам олиш ва овқатланиш учун танаффус ходимнинг иш унумдорлигини таъминлайди

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ходимнинг иш унумдорлигини таъминлайди

Life Style

calendar

17.03.2026

eye

40

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус  ходимнинг иш унумдорлигини таъминлайди

Иш жараёнида қисқа танаффус олиш  бу шунчаки одат эмас, балки қонун билан кафолатланган ҳуқуқдир. Ходимнинг соғлиғи ва меҳнат унумдорлигини сақлаб қолиш мақсадида Меҳнат кодекси дам олиш ва овқатланиш учун алоҳида тартиб белгилаган. Афсуски, айрим иш жойларида бу қоидага етарлича эътибор берилмайди. Шу боис, ҳар бир ходим ўз ҳуқуқини билиши ва ундан тўғри фойдаланиши муҳим.

Танаффуснинг давомийлиги ва белгиланиш тартиби

Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра, иш куни давомида ходимга камида 30 дақиқа ва энг кўпи билан 2 соатгача дам олиш ва овқатланиш танаффуси берилиши шарт. Бу вақт иш вақтига киритилмайди, яъни алоҳида ҳисобланади.

Танаффуснинг аниқ вақти ва давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида белгиланади. Заруратга қараб танаффус бутун жамоа учун умумий тарзда ёки маълум бўлим ва бригада учун алоҳида тартибда жорий қилиниши мумкин.

Танаффусдан фойдаланиш тартиби

Ходим танаффус вақтида ўз ихтиёрига кўра ҳаракат қилади  иш жойида қолиши ёки ташқарига чиқиб, овқатланиб келиши мумкин. Агар корхонада иш вақтини жамлаб ҳисоблаш тизими қўлланилса ва иш куни 8 соатдан ортиқ давом этса, ходимга камида иккита танаффус берилиши лозим.

Иш жараёнини тўхтатиб бўлмайдиган ҳолатлар

Баъзи ишлаб чиқариш жараёнларида ишни тўлиқ тўхтатиб танаффусга чиқиш имкони бўлмайди. Бундай ҳолларда иш берувчи ходимга бевосита иш жараёнининг ўзида овқатланиш ва қисқа дам олиш шароитини яратиши шарт. Бу турдаги ишларнинг рўйхати ва махсус жойлар ички тартиб қоидаларида аниқ кўрсатилиши керак.

Алоҳида тоифадаги ходимлар учун махсус тартиб

Санитария қоидалари ёки бошқа норматив ҳужжатлар билан тиббиёт ходимлари, хавфли шароитда ишловчилар ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимлар учун алоҳида танаффус тартиби белгиланиши мумкин. Бундай ҳолларда асосий мезон  ходимнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 859

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
730

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
710

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
644

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.