#NoComment
15.03.2024
946

Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш учун cўровнома билан Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланади.
«Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» давлат дастурлари лойиҳалари асосида ҳудудларни ободонлаштириш ишларида табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш - жаримага сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.