currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликлар"Давлат фойдасига воз кечиш" божхона режими қандай ишлайди? Муҳим 5 жиҳат

"Давлат фойдасига воз кечиш" божхона режими қандай ишлайди? Муҳим 5 жиҳат

Ҳуқуқ

calendar

22.08.2025

eye

56

"Давлат фойдасига воз кечиш" божхона режими қандай ишлайди? Муҳим 5 жиҳат

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими бу товарларни текинга давлат мулкига ўтказишни ва давлат фойдасига бевосита беришни назарда тутадиган махсус божхона режими ҳисобланади. Мазкур режимнинг асосий мақсади, товарлардан божхона тўловлари олиб ташланиши ва уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чораларини қўллашдан воз кечишдир. Бу тартибнинг қонунчилик асослари ва амалий қўлланилиши, давлатнинг иқтисодий сиёсатини шакллантиришда ва молиявий хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

1. Қандай товарлар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилмайди?

Божхона кодексининг 129-моддасига асосан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига олиб кирилган товарлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Масалан, товар божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган бўлиши ёки муомалага киритилиши чекланган бўлиши мумкин. Агар товар, божхона органлари томонидан ушбу товарга махсус назорат ўрнатилган бўлса, ва агар товарни ташиш, сақлаш ёки бошқа операциялар учун рухсатнома талаб қилинса, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига киритилиши мумкин эмас. Шунингдек, товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш вақтида барча харажатларни ваколатли шахс ўз зиммасига олади.

2. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш шартлари

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.

 Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш шартлари давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш учун декларант (товарнинг эгаси ёки ваколатли шахс) божхона органига бир қатор ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

— божхона юк декларацияси;

— товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришни исботловчи далолатнома;

— товарнинг кузатув ҳужжатлари.

Агар товарга рухсат бериш ҳақидаги махсус ҳужжатлар мавжуд бўлса, божхона органи бу ҳужжатларни ахборот тизими орқали мустақил равишда текширади. Бу барча процедураларнинг шаффофлиги ва қонунга мувофиқлигини таъминлайди.

3. Товарнинг божхона расмийлаштируви

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан авлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади.

4. Жавобгарлик ва ҳуқуқий муносабатлар

Товардан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш жараёнида декларант, яъни ваколатли шахс, ҳар қандай учинчи шахс олдида жавобгар ҳисобланади. Бу, шунингдек, товарга нисбатан молиявий талабларни, транспорт ва сақлаш операциялари билан боғлиқ харажатларни ҳам қамраб олади. Агар товар давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштирилса, ундан кейинги ҳуқуқий ҳолат ва муносабатлар ҳақида барча масъулият ва мажбуриятлар ваколатли шахс зиммасига тушади.

5. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг бошқа ҳолатлар билан боғлиқ ёки ташувчилар билан алоқаси

Товар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, ташувчилар, омбор эгалари ва бошқа шахсларнинг товар билан боғлиқ молиявий талабларини қаноатлантирмаслик талаб этилади. Бу ҳолатлар, ташиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг давлат зиммасига тушмаслигини таъминлайди.

Юқоридагилардан кўринадики, давлат фойдасига воз кечиш божхона режими — бу товарларни давлат мулкига ўтказиш, божхона тўловлари ва иқтисодий сиёсат чораларини олиб ташлаш мақсадида жорий этилган махсус божхона тартиби. Товарлар давлат фойдасига қайтарилганида, бу жараён қатор қонунлар ва шартларга мувофиқ амалга оширилади. Шу билан бирга, ушбу режимнинг ҳар томонлама ҳуқуқий ва молиявий таъсирлари, давлат фойдасига ўтказишга рўйхатдан ўтган товарларнинг масъулиятларини аниқ белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Тўғри тартиб ва қонунийлик асосида амалга оширилган бундай операциялар, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Мафтуна Курбанова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 463

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 232

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 125

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 109

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.