Ҳуқуқ
07.11.2024
347

– Тест синовларида максимал балл тўплаб, давлат гранти асосида олийгоҳга ўқишга кирдим. Энди ўқишни битирганимдан кейин 3 йил ишлаб беришим керак бўладими?
– Қонунчилигимиздаги янгиликка кўра, энди сизда ўқишни битирганингиздан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти йўқ! Сабаби, 2024 йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонининг 2-банди “в” кичик банди олтинчи хатбошисига кўра, 2024-2025 йилдан бошлаб таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинди.
Ижтимоий рағбатлантирувчи таълим гранти қонунчиликда белгиланган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ва мақсадли қабул доирасида талабаликка қабул қилинган талабаларга, шунингдек, тармоқ ва соҳаларнинг, давлат органлари ва ташкилотларининг грантлари соҳиблари учун ажратилади.
Улар бу грантни то ўқишни тугатгунча сақлаб қолади. Таълим гранти эса умумий квота доирасида талабаликка қабул қилинадиган ёшларга 1 йилга берилади, кейинги йилдан яна билимли талабаларнинг ўзлаштиришига қараб тақсимланади.
Биринчи курсда грантга кирган талаба кейинги йил контрактда ўқиши ҳам мумкин. Улар 4 йил тўлиқ грантда ўқимаганликлари сабабли 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ҳам бекор бўлади. Лекин мақсадли қабул асосида талаба бўлганлар, турли ташкилотларнинг буюртмаси асосида талаба бўладиган тоифадаги ёшларнинг кўрсатилган муддатда ишлаб бериш мажбурияти сақлаб қолинади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.