Тармоқда нима гап?
26.03.2025
1 326

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га асосан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимининг транспорт воситаларини тўхтатиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
1. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганда;
2. Транспорт воситасини бошқараётган шахсда мастлик ҳолати белгилари мавжуд бўлганда;
3. Транспорт воситаси техник носоз ҳолатда бўлганда;
4. Транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганда;
5. Ҳайдовчининг ёнида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаганда;
6. Ҳайдовчи мастлик ҳолатини аниқловчи махсус текширув ёки тиббий текширувдан ўтиши зарур бўлганда;
7. Қидирув эълон қилинган транспорт воситаси ёки шахсларни аниқлаш мақсадида;
8. Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш зарур бўлганда;
9. Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун;
10. Вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш учун назорат жойлари (пункт)дан ўтказиш зарур бўлганда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
- Йўл ҳаракати қоидаларининг жиддий бузилишлари содир этилганда;
- Транспорт воситасининг ҳаракатланишига чекловлар бузилганда;
- Ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганда;
- Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочиб кетганда;
- Ҳайдовчи ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда.
Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ бўлим мудири
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.