currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларДавлат харидларини амалга оширишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар

Давлат харидларини амалга оширишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар

Ҳуқуқ

calendar

05.03.2025

eye

285

Давлат харидларини амалга оширишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар

Давлат харидлари  бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар, иш ва хизматлардир.

Бошқача айтганда, давлат харидлари  давлат бюртмачиларининг яъни, давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни ҳисобланади.

Давлат харидларидан барча давлат ташкилотлари, корхоналари ҳамда муассасалари доимий равишда фойдаланиб келмоқда.

Ўз навбатида, давлат харидлари давлат ташкилотларининг фаолияти учун зарур товар, хизмат ва ишлар билан ўз вақтида, керакли миқдорда ва турда, сифатда ҳамда нархда таъминланишига хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда давлат харидларини амалга ошириш жараёнларида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари юзага келаётганлигини ёки бюджет маблағларининг оқилона сарфланилмаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Хусусан, кўп ҳолатларда шартномада белгиланган маҳсулотларнинг нархини қўшиб кўрсатиш ёки шартнома предметига ҳамда белгиланган сифат меъёрларига номутаносиб бўлган маҳсулотларни харид қилиниши натижасида қонунчилик ҳужжатларини бузилишига ҳамда давлат бюджети маблағларининг талон-тарож қилинишига сабаб бўлмоқда.

Афсуски, айрим ҳолатларда қонунбузилишлари давлат ташкилоти масъул ходимлари томонидан тегишли маҳсулотларни қабул қилишда уларни эълондаги талабларга мослигини аниқлашни (техник ҳолатлари, сифати, муқаддам фойдаланилганлиги ва бошқалар) тушунмаслиги ва бу соҳада етарлича билимларга эга эмаслиги оқибатида ҳам келиб чиқмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 167-моддасида айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишга нисбатан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш назарда тутилган.

Олий суднинг расмий сайтидаги статистик кўрсаткичларга кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси билан 2021 йилда 3 883 та шахслар судланган бўлса, 2022 йил (5 891 та) ва 2023 йилда (5 887 та) ушбу жиноят турининг ошганлигини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолатларни ҳамда ушбу турдаги жиноятни юзага келтирувчи омиллар ўрганилганда, таҳлиллар иқтисодий жиноятларни холисона ва қонуний тергов қилиш кўп ҳолларда турли объектларнинг (маҳсулотлар) товар сифатини аниқлашни талаб этганлиги сабабли мулкка оид низоларни ҳал этишда, суд-тергов идораларига товаршуносликка оид билимларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.

Шу сабабли, мулкий муносабатлар соҳасида низоли масалаларни холисона ва қонуний ҳал этишда товаршунослик соҳасидаги махсус билимларни қўллаш зарур.

Шунингдек, маҳсулотни қабул қилишдан олдин уни махсус билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг фикрини олиш содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Чунки, Республика суд экспертиза марказида суд товаршунослик экспертизаси, шартнома тарафлари томонидан харид қилинадиган маҳсулотларни шартномада кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ҳужжатлар бўйича аниқлаш тадқиқотлари йўлга қўйилган.

Ҳозирда, Республика суд экспертиза маркази томонидан бу борада кўплаб тадқиқотлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу ўринда, бундай ҳолатларда маҳсулотни белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича тадқиқотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан ҳам ўтказиладими деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Қайд этиш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ  6256-сон Фармони билан давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ҳуқуқи берилди. Тадқиқот натижалари юзасидан мутахассис фикри тақдим қилинади.

Ушбу ҳуқуқ жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишига яқиндан кўмаклашмоқда.

Мисол учун, кўп миқдорда компъютер техникаларини харид қилаётган давлат ташкилоти томонидан етказиб берилаётган компъютер техникаларининг хусусиятлари шартномада кўрсатилган талабларга мос келиши ёки йўқлиги юзасидан мурожаат қилинганда, тадқиқот якунларига асосан етказилиб берилаётган компъютер техникаларининг айрим хусусиятлари шартнома талабларига жавоб бериш ёки бермаслиги аниқланади.

Юқоридагиларга асосан, давлат харидларини амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахслар келгусида содир этилиши эҳтимоли бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Республика суд экспертиза марказига мурожаат қилишлари (Тел.: (99871) 209-11-55) мумкин.

Бу эса ўз навбатида, давлат харидларини амалга ошираётган субъектларнинг харид қилаётган маҳсулотининг белгиланган талабларга жавоб беришини аниқлаши орқали давлат бюджети маблағларининг беҳуда сарфланиши ҳамда турли хил жавобгарликларни келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.

 

Фаррух Жураев,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 153

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 108

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 023

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 007

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.