Ҳуқуқ
07.08.2025
684

Қонунчиликка кўра, лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлиги учун давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:
▪️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
▪️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
▪️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
▪️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;
▪️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
▪️ чет давлат фуқаролигини олишга;
▪️қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно;
▪️ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга.
Ушбу талабларга риоя қилмаган давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
▪️ ҳайфсан;
▪️ ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
▪️ малака даражасини пасайтириш;
▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш;
▪️ эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод қилиш.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат фаолиятига оид, хизматдан ташқари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид, хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид, касбий маданиятга оид умумий одоб-аҳлоқ қоидаларига, манфаатлар тўқнашуви талабларига риоя этмаслик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади:
▪️ огоҳлантириш;
▪️узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;
▪️давлат органлари ва ташкилотларининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.