currencies image

12 285,16 UZS

59,45

usd

currencies image

14 514,92 UZS

13,71

eur

currencies image

148,62 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларДавлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди

Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди

Ўзбекистон

calendar

08.04.2025

eye

307

Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди

Бу йил 103 та давлат ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди. Шундан 14 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 89 таси эса такроран баҳоланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, давлат ташкилотлари фаолиятинг самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:

— 41 таси «яхши» – (81-100 балл);

— 53 таси «қониқарли» – (55-80 балл);

— 9 таси «қониқарсиз» – (55 баллдан паст).

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 73,8 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 4,9 баллга (95 та давлат ташкилоти томонидан ўртача 68,9 балл), 2022 йилга нисбатан эса 14,3 баллга (62 та давлат ташкилоти томонидан 59,5 балл) ошган.

Шунингдек, ижобий натижани қайд этган давлат ташкилотларида ўтган давр мобайнида коррупцияга оид жиноятлар сони камайишига эришилган.

2023 йилги рейтинг баҳолашда «қониқарсиз» деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида ўсиш кузатилди.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупциявий жиноятлар сони 71,4 фоизга, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 47,8 фоизга, ҳокимликларда 43,2 фоизга, тижорат банкларида 31,9 фоизга, Адлия вазирлиги тизимида 21,9 фоизга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида 8,3 фоизга камайган.

2023 йилги рейтинг баҳолашда “қониқарсиз” деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Агентлик билан ҳамкорликда амалга оширилган манзилли чора-тадбирлар натижасида уларнинг фаолиятида ҳам ижобий ўсиш кузатилди.

Ўтган йилги рейтинг баҳолашда «қониқарсиз» деб топилган ва бу йилги фаолиятида ўсиш кузатилган давлат ташкилотлари:

— Ёшлар ишлари агентлиги – 85 балл (2023- йилда – 10 балл);

— «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ – 83 балл (28 балл);

— Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – 82 балл (50 балл);

— Маданий мерос агентлиги – 82 балл (22 балл) ;

— Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – 78 балл (5 балл);

— Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги – 72 балл (18 балл) билан ижобий натижага эришди.

Шунингдек, «Ўзбеккўмир» АЖ (48 балл) ўтган йили ижобий натижа (2023 йилда – 60 балл) қайд этган бўлса, жорий йил «қониқарсиз» тоифадан жой олди.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолияти 9 балл билан (2023 йилда – 16 балл) кетма-кет икки йил давомида «қониқарсиз» деб баҳоланди.

Энг юқори натижа «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (96 балл), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (95 балл), Марказий банк (94 балл), Солиқ қўмитаси, (92 балл), «Ўзбекнефтгаз» ва «Узбекистан Аирпортс» АЖлари (92 балл), Рақамли технологиялар ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари (91 балл) томонидан қайд этилди.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 466

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
627

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
568

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
460

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.