Ҳуқуқ
05.10.2026
39

Олий Мажлис Сенатида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги билан боғлиқ иккита қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда истеъмолчилар ҳуқуқларини янада кучайтириш, аҳоли саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни муомаладан ўз вақтида чиқариш ҳамда тадбиркорларнинг масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда.
«Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ягона тамойиллари белгиланмоқда.
Ҳужжатда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва муомалага киритиш жараёнларида тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги аниқлаштирилади.
Шунингдек, қонунчиликка бир қатор янги тушунчалар киритилиши кўзда тутилган. Жумладан, зарур гигиена амалиёти, ишлаб чиқариш амалиёти, чорвачилик амалиёти ва қишлоқ хўжалиги амалиёти каби тушунчалар ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ваколатли давлат органининг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари ҳам аниқлаштирилади.
Қонун лойиҳасига кўра, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар ҳамда юқори даражада хавфли маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳолининг сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиши кутилмоқда.
Сенатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун қабул қилиш ва реализация қилиш ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, маҳсулотда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши мажбурий бўлган ҳолларда ушбу маълумотларсиз товарларни сотиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига — рақобат тўғрисидаги ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ нормаларга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
МЖтК 178-модданинг амалдаги таҳририда яроқлилик муддати ўтган товарларни, реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу тариқа, янги тартиблар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчиларни муддати ўтган ёки зарур маълумотларсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда бу борада тадбиркорларнинг масъулиятини оширишга қаратилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.