#NoComment
13.12.2025
37

Баъзан, давлат органларида ишловчи танишларимизнинг, яқинларимизнинг чет элга чиқиши мумкин эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларни кўп эшитамиз, аммо негалигини тушунмаймиз.
Авваламбор, «давлат сирлари» тушунчасига аниқлик киритиб олсак. Яқинда қабул қилинган “Давлат сирлари тўғрисида”ги ЎРҚ-1016-сон Қонунига биноан «давлат сирлари» –– ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган давлат аҳамиятига эга сирни ва (ёки) хизмат сирини ташкил этадиган, давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ва махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотлар ҳисобланади.
Демак, ошкор этилиши давлат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида, давлат сирларидан хабардор бўлган шахсларнинг баъзи ҳуқуқлари вақтинча чекланиши мумкин.
Жумладан, мазкур Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ, давлат сирларидан хабардор шахсларнинг қуйидаги ҳуқуқлари вақтинча чекланиши мумкин:
— давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома ва меҳнат шартномаси амалда бўлган муддатда Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқи (фақат фуқаролар учун);
— давлат сири бўлган маълумотларни ўз ичига олган кашфиёт-ихтиролардан фойдаланиш ва бундай маълумотларни тарқатиш ҳуқуқи;
— рухсатномани расмийлаштириш даврида текширув тадбирларини ўтказиш чоғида шахсий ҳаёт дахлсизлигига бўлган ҳуқуқи чекланиши мумкин.
Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома муддати якунлангач ҳам Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқишга доир чеклов сақланиб қолади, бунда:
— «Алоҳида аҳамиятли» грифли махфий маълумотлар учун — узоғи 3 йил;
— «Мутлақо махфий» грифли махфий маълумотлар учун — узоғи 2 йил;
— «Махфий» грифли махфий маълумотлар учун — кўпи билан бир йил.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 162-моддасида давлат сирларини ошкор қилганлик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 163-моддасида эса давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Бундан ташқари, жиноят қонунчилигига кўра, давлат сирлари давлатга хоинлик қилиш (157-модда) ва жосуслик (160-модда) ҳаракатлари билан очиқланса, 20 йилгача озодлик маҳрум қилиш билан жазоланади.
Оғабек Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.