Ҳуқуқ
11.11.2024
139
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида икки иш куни давомида:
белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида махсус ҳисобварақлар очилади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига субсидия ажратиш бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда сўровномалар юборилади.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари беш иш куни давомида сўровномада кўрсатилган маблағларни «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари, «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадал учун субсидия ажратиш мақсадида тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Бунда туман (шаҳар) ҳокими субсидия учун зарур маблағлар тегишли молиялаштириш манбаларидан сарфланишини таъминлайди.
Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари икки иш куни давомида махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар ҳисобидан «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг ҳар бир мулкдорлари учун биллинг тизими орқали уларга хизмат кўрсатувчи кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобварағига мажбурий бадал учун субсидия тўловини ўтказиб беради.
Бунда мажбурий бадални қоплаб беришга мўлжалланган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда тегишли мулкдорнинг кўп квартирали уйни бошқариш органидаги шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилиши лозим.
Субсидия ажратилган ҳар бир мулкдорга биллинг тизими орқали тегишли ой учун субсидия ажратилганлиги тўғрисида SMS-хабарнома юборилади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.