currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДеҳқонни қақшатманг, қарғиши уради ёхуд кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма!

Деҳқонни қақшатманг, қарғиши уради ёхуд кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма!

Ўзбекистон

calendar

20.05.2021

eye

943

Деҳқонни қақшатманг, қарғиши уради ёхуд кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма!

Бугун ижтимоий тармоқларни кузатиб, яна дилимиз хуфтон бўлди. Ҳар куни қандайдир бир бир нохуш ҳолат, халқнинг  додига сабаб бўладиган хунук манзараларга дуч келаяпмиз. Тавба, инсон боласи наҳотки шунчалик бешафқат ва тошбағир бўлиб кетаяпти, деб ўйланиб қоласан киши. Қибрайда 9 гектар майдондаги тайёр пишган қулупнайзор бузиб ташланди… Мазкур видеохабарда 9 гектар қулупнайзори шафқатсизларча бузиб ташланаётган деҳқоннинг ички ишлар ходимларига нисбатан қаршилиги акс эттирилган. Ахир қайси деҳқон ҳам ўз экини очиқдан-очиқ пайҳон қилинишига қараб туради? Бу лавҳани кўриб, бир неча йил аввал катта боғидаги олмалар ғарқ пишган маҳалда қишлоқдаги қўшнимиз Абдураҳмон амакининг боғи бузилиб, чеккан аламлари кўз олдимга келди. Ўшанда фермерлар уюшмаси ўзи боғ қилиш учун ажратиб берган ерни ўзлаштириб, чиройли мевали боғ барпо қилган Абдураҳмон амакининг боғлари маҳаллада битта эди. Қишда ҳам ёздагидек сархил меваларни  қишлоқдаги беморми, хасталикка чалинган ёш болаларми, кўнгли тусаб қолса бемалол у кишининг уйидан топардингиз. Боғларда олмалар тарам-тарам бўлиб пишган айни ҳосил пайти тепадан буйруқ келди, деб боғни бузишга тушишди. Ҳар дарахт ёнида тиз чўкиб, тракторчиларга илтижо қилган деҳқоннинг оҳу ноласини қўллари  белида виқор билан турган амалдорлар эшитмади. Абдураҳмон амаки шохлари синиб ерга тўкилган олмалардек, гурсиллаб ерга қулади. Аслида дарахтлар  унинг юрагига йиқилган эди. Юраги хасталаниб, узоооқ ётди. Бу дард у кишини охир-оқибат ўзи билан олиб кетди. Виждон азобида қолганлар эса ҳали ҳамон тирик. Аммо уларга ҳам қилмишига яраша Яратганнинг  “мукофотлари” тегди. Бу воқеани ҳар эслаганда, бир ниҳол экмаган нонкўрларнинг қилмишидан қалбимиз озор чекади. Мевали дарахтни кесиш ҳомиладор аёлни ўлдириш билан баробар деган кўҳна ҳақиқат ёдимизга тушади. Қулупнайзорни бузганлар, албатта, бу неъматнинг уволига, деҳқоннинг қарғишига қолиши аниқ. Ахир бу экинзорни барпо қилиш учун одамлар қанча-қанча меҳнат сарфлаган, тер тўккан, заҳмат чеккан. Ҳаммасидан ҳам тирик жондай нафас олиб турган ризқу насибамизни топташга ким ҳуқуқ берди? Агар қулпнай шу ерга ноқонуний экилган бўлса, олдин қаерда эдиларинг, бугун бола-чақаси билан қулпнайзорга умид кўзини тикиб, бирим икки бўлармикан, деган шўрлик деҳқоннинг юрагини пайхон қилиш учун озгина бўлса ҳам меҳр ва одамгарчилик, инсонга ачиниш туйғуси наҳотки сизларда топилмаган бўлса?  Ризқни оёқ ости қилиш кўрнамаклик эмасмикин? Халқнинг бир гапи бор: “Кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма”, деган. Қақшаганнинг қарғишидан қўрқинг. У бир куни сизни уради. Бошқа гапимиз йўқ.                                   Маруса ҲОСИЛОВА,                                   “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
536

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
489

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
453

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
449

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: