Ўзбекистон
15.06.2023
1 448

Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашув пайтида Қўқондаги бозорда бўлган ёнғин воқеасига алоҳида тўхталиб ўтди. Президент қўқонлик тадбиркорларнинг "оёққа туриб олиши" учун имтиёзли кредитлар берилишини маълум қилди. Қайд этилишича, ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларга айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Шунингдек, ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади. “Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз! Бу бозор узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради", деган Президент. 12 июн куни Қўқон шаҳридаги "Буюк ипак йўли" савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Қарийб 6 соат давом этган ёнғин мажмуанинг катта қисмига зарар етказган. Савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Хоразмдаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди
Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.
Қўқондаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Андижондаги буюм бозорида ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.