currencies image

12 067,76 UZS

70,91

usd

currencies image

14 141,00 UZS

35,75

eur

currencies image

145,64 UZS

0,28

ru



АсосийЯнгиликларДекрет пули декретдан декретга уланса неча фоиз тўлаб берилади?

Декрет пули декретдан декретга уланса неча фоиз тўлаб берилади?

Ҳуқуқ

calendar

27.09.2025

eye

115

Декрет пули декретдан декретга уланса неча фоиз тўлаб берилади?

Декрет пули бу аёллар ҳомиладорлик ва туғруқ таътили  вақтида оладиган нафақа пули бўлиб, у меҳнатга лаёқатсизлик даврида аёлнинг моддий таъминотини кафолатлаш учун белгиланади.

Қонунчилигимизда декрет пули бериш тартиби белгиланган бўлиб, Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Кундалик ҳаётда ходим кетма-кет равишда декретга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатларда декрет пули тўланадими агар тўланса умумий юз фоиз тўланадими деган саволлар кўп учрамоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-илова “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг  35-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:

— ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

— ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Этибор беринг, умумий иш стаж ҳақида эмас, айнан ишга қабул қилинган кундан кейинги стаж ҳақида гап кетмоқда. Яъни айтайлик, 10 йиллик иш стажига эга аёл, бошқа янги ишга қабул қилинди ва орадан 6 ой ўтгач декретга чиқди, декрет пули 75 фоиз тўланади.

Демак, агар ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача иш стажига эга бўлса, декрет пули 75 фоиз тўланади.

Айтайлик, аёл 2025 йил январь ойида ишга кирди. 6 ойдан сўнг декретга чиқиб кетди, бу ҳолатда аёлга декрет пули 75 фоиз тўланади. Энди ҳудди шу аёл, декретдан сўнг бола парвариш таътилига чиқиб, 2-фарзандига декретга чиқди. Бу ҳолатда эса 100 фоиз тўланади, сабаби аёлни ишга қабул қилинганига  12 ойдан ошди.

Юқоридагиларга асосан ходим биринчи фарзандига декретга чиқишдан аввал 12 ой тўлиқ ишлаган бўлса 100 фоиз тўланади. 12 ойдан кам ишлаган бўлса 75 фоиз тўланади.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
728

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
673

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
569

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
533

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.