currencies image

12 749,75 UZS

7,99

usd

currencies image

14 142,02 UZS

106,97

eur

currencies image

140,25 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларДемократик ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик муҳокамасининг ўрни

Демократик ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик муҳокамасининг ўрни

Ҳуқуқ

calendar

06.09.2024

eye

145

Демократик ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик муҳокамасининг ўрни

Сўнги йилларда мамлакатимизда фуқароларни норма ижодкорлиги жараёнига жалб этиш, уларни таклифлари ва ҳохиш-истакларини ўрганиш, аҳоли билан маслаҳатлашувлар ўтказиш Ўзбекистон Республикасида юритилаётган очиқлик сиёсати ва демократик янгиланишлар сабаб барча босқичдаги норма ижодкорлигининг устувор вазифаси сифатида белгиланмоқда. Бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ҳамда жамоатчилик фикри қарорлар қабул қилиш ва уларни ишлаб чиқилишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, сўз эркинлиги, ОАВларининг эркин фаолият юритиши давлат ва жамият бошқарувида жамоатчиликнинг иштироки аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва эҳтиёжларини аниқ баҳолаш учун асос бўлиб, ўз навбатида фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини ошишига замин бўлмоқда.  

Бугунги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шу жумладан қонун лойиҳаларининг оммавий муҳокамасини ташкил этишда интернет тармоғидаги веб-сайтлар (regulation.gov.uz, meningfikrim.uz) энг қулай ва мақбул восита бўлиб, ушбу сайтларда ўтказилаётган муҳокамалар жамоатчилик муҳокамасини яққол намоён этади. Бинобарин, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасининг асосий мақсади жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига дахлдор ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фуқароларимизни фикрини аниқлаш, уларни талаб ҳамда истакларини билиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни янада такомиллаштиришдан иборат.

2019 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Ушбу қарор билан белгиланган тартибни самарали амалга ошириш ва жамоатчиликни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасида иштирок этишларини қулайлаштириш мақсадида, Aдлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) модернизация қилинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) 26134 та лойиҳа жойлаштирилган. Шундан 105 таси айни пайтда муҳокама жараёнида бўлиб, қарийб 26239 тасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш якунланган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Адлия вазирлиги ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID LGA) ҳамкорлигида 2023 – 2028 йилларга мўлжалланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш” лойиҳаси ишга тушурилди.

Лойиҳа доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси инвентаризациядан ўтказилди, соҳалар бўйича сўровномалар ва ўрганишлар ўтказган ҳолда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги таҳлил қилинди, хорижий тажрибалар ўрганилди ҳамда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб қилиш бўйича халқ депутатлари Кенгашлари учун ягона методология ишлаб чиқилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамалари масаласи бўйича хорижий тажриба шуни кўрсатадики, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилаётганда, фуқароларга маълум бир вақт ичида тўғридан-тўғри ёки ташкилотлар ва бирлашмалар орқали ўз фикрларини билдириш имкониятини яратиш мажбурияти юклатилади. Мисол учун, Швециядаги барча муниципалитетлар ва минтақавий ҳокимиятларни бирлаштирувчи ташкилот (Swedish Association of Local Authorities and Regions (SALAR) мавжуд бўлиб, ушбу ташкилот томонидан ишлаб чиқилган “фуқароларни муҳокамаларга жалб қилиш қадамлари (Participation Steps)” модели фуқароларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирокини таъминлаш учун босқичма-босқич ёндашувни ифодалайди. Ушбу моделнинг асосий мақсади фуқароларни қарор қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш ва шу орқали демократия ва самарадорликни оширишдан иборат.

Норвегияда коммуналар ва вилоятлар даражасида қарор қабул қилиш жараёнида фуқароларни жалб қилишга қаратилган бир қанча усуллар бор. Булар сирасига сўровномалар ўтказиш, Коммунал кенгашда очиқ ярим соатлар (Åpne halvtimer i kommunestyret) ташкил этиш, Халқ йиғилишлари (Folkemøter), Ҳоким ўриндиғи (Ordførerbenk – бу ҳокимнинг фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш учун ташкил этилган махсус жойидир) шаклида муҳокама қилиш тажрибаси мавжуд..

Финляндияда фуқаролар ташаббуслари учун шароитлар нисбатан кенгроқ, чунки 15 ёшдан ошган ҳар бир муниципалитет аҳолиси шаҳар кенгаши фаолияти билан боғлиқ ташаббусни илгари суриши мумкин. Ташаббус учун атиги 2% иштирокчи қўллаши зарур, шунинг учун шаҳар кенгаши 6 ой ичида ушбу масалани ҳал қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор қабул қилиши керак. Онлайн хизматнинг бир қисми бўлган фуқаролар эса ўз ташаббусларини тўғридан-тўғри давлат органига юборишлари мумкин.

Бир сўз билан айтган барча давлатлар қабул қилинаётган қарор ҳақида ҳуқуқ ижодкорлиги субъекти саналган давлат органлари орқали жамоатчиликни хабардор қилиши зарур. Бугунги кунда ушбу жараёнлар кўплаб давлатлардаги каби мамлакатимизда ҳам тўлиқ электрон шаклда, интернет платформасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шу сабабли аҳолининг ўзини ўзи бошқариш, ўз фикрини билдириш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун тобора кўпроқ ахборот ва технологик воситаларни киритиш эҳтиёжи туғилмоқда, бу эса жамият ва ҳокимият ўртасидаги мазмунли ўзаро мулоқот ўсиб боришига хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, лойиҳа ташаббускорлари саналган давлат ҳокимияти органлари ва халқ депутатлари Кенгашлари биринчи навбатда фуқароларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига жалб қилишдан манфаатдор бўлишлари ҳамда ўзлари томонидан муҳокамага қўйилган ҳужжатлар ҳақида ўз ҳудудидаги фуқароларни ва жамоат бирлашмаларини хабардор қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйишда қуйидагиларга аҳамият бериш тавсия этилади:

Биринчидан, Ўзбекистонда бугунги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамасида, нафақат алоҳида фуқаролар ёки ОAВ вакилларини, балки аниқ мақсад ва манфаатлар орқали бирлашган фуқаролик жамияти институтларининг ҳам ролини ошириш.

Иккинчидан, жамоатчилик экспертизаси хулосаларини ташаббускор субъектлар Конституцияга ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига мувофиқлигини аниқлашга йўналтириши ва ундан фойдаланишини таъминлаш.

Учинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган таклифларни қайси бири инобатга олингани ва инобатга олинмаганини асослантирган тарзда жамоатчилик муҳокамасига содда ва тушунарли тилда баён қилган ҳолда очиқ тақдим этиши, давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мулоқот тизимини самарали ташкил қилишга ёрдам беради.

Умуман олганда ҳозирги кунда онлайн имкониятлар барчада мавжуд, бироқ аҳолимизни қонунчилиқ ҳужжатлари лойиҳаларининг оммавий муҳокамаларида янада фаол иштирок этиши учун кўплаб имкониятлар яратиш устида ишларни олиб боришимиз, фуқароларни лойиҳалар муҳокамасига жалб этишга чорлашимиз мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ишларини бошқариш ҳамда демократик жараёнларни такомиллаштиришга ҳизмат қилади.

 

Есемурат Каньязов,

Юристлар малакасини

ошириш маркази директори

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 418

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 394

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 365

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 325

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.