Ўзбекистон
27.09.2023
1 534

Дилшод Аҳатов Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Келтирилишича, Дилшод Аҳатов 2020–2023 йилларда у Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган. Маълумот учун, Аҳатов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, бошқарма ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган босқичларни босиб ўтган. 2010-2013 йилларда Германия элчи ҳамда Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлган. У 2017-2023 йилларда Берлиндаги элчи лавозимида ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Тошкентнинг 5 туманига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялар тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди
ТИВ Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди