Ўзбекистон
27.01.2024
845
Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилмоқда.
Суд мажлиси самарқанд шаҳрилик жабрланувчининг қонуний вакили Б.Ў.нинг кўрсатмаларини эшитишдан бошланди. Аёлнинг маълум қилишича, 2 нафар фарзандидан биттаси “Dok-1 Maks” дори воситасидан захарланиб вафот этган. Бола шамоллагани боис дорини “Тез ёрдам” шифокори тавсия этган. Фарзанди захарлангач, она ўша шифокорга таъна қилган. Аммо шифокор дори тавсия этганини тан олмаган.
Жабрланувчи терговдаги кўрсатмасида фарзандига “Цинепар Кит” дорисини ичирганини билдирган. Лекин судда “Dok-1 Maks” ичирганини айтгани боис адвокат Д.А аёлни ёлғон гувоҳлик беришда айблаб, жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан судга илтимоснома киритди. Бироқ суд бошқа адвокатлар ва судланувчиларнинг фикридан келиб чиқиб, унинг кўрсатмаларига ҳуқуқий баҳо беришни лозим топди.
Бундан ташқари, адвокатлар Д.А ва М.М дори воситаларининг таркибини аниқлаш бўйича қўшимча суд-тиббий экспертизаси, вафот этган болаларнинг касаллигидан келиб чиқиб, нефролог ва таксиколог шифокорларни жалб қилган ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўтказишни сўраб, илтимоснома киритишди. Бироқ суд илтимосномаларни қаноатлантирмасдан қолдирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, раислик қилувчи оилавий шароити туфайли судда иштирок этолмаётган қорақалпоғистонлик бир нечта жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари кўрсатмасини ўқиб эшиттирди. Уларнинг барчаси судланувчиларга энг оғир жазони беришни ҳамда 63 миллиард сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар ундиришни сўрашган. Масалан, битта судланувчининг ўзи нақ 50 миллиард сўмга даъво қилган. Бу жиноят иши доирасидаги энг юқори даъводир.
Суд келаси ҳафта ўз ишини давом эттиради.
Хуршид СУЛТОНОВ,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.
Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?
Кўплаб фуқаролар учун фақатгина суднинг қарори сўзи мавжуд ва судлар томонидан чиқариладиган ҳар қандай ҳужжатни суд қарори деб ўйлайди. Лекин, суд томонидан чиқариладиган барча ҳужжат ҳам қарор эмас, уларнинг ҳар бирининг ўз номи бор ва ўзига хослиги мавжуддир. Суд буйруғи ҳам шундай ва унинг ҳам ўзининг чиқариладиган вақт-соати бор. Hudud24.uz қуйидаги мақолада шулар ҳақида сўз юритади.
Ҳолливудча адолат: реал суд жараёнлари асосида ишланган 7 та фильм
Hudud24.uz ҳаётда бўлган суд жараёнлари асосида суратга олинган фильмлар рўйхатини тавсия қилади.
Жабрланганларга жами 75 млрд 600 млн сўм маънавий зарар ундирилади
“Док-1 Макс” жиноят иши бўйича якуний суд қарори эълон қилинди.
Суд буйруғи институти фуқаролик суд ишларида самарали қўлланилмоқда
Бутун дунёда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни афзал кўрадилар. Бироқ, низоларни суд орқали ҳимоя қилиш муайян харажатларни ва муддатларни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Қолаверса, судларга келиб тушаётган ишлар ҳажмининг ортиб бориши судьялар иш юкламасининг кўпайишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир. Бу эса суд томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.