Ўзбекистон
15.09.2023
1 789

Бугун, 15 сентябр кунидан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 2024 йил 1- чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар жорий йил 15 сентябридан 15 октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади. стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли; таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли; докторантура — фан доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли; мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли. Ҳужжат топшириш вақтида туғиладиган саволларга t.me/phd_technical_admins махсус телеграмм гуруҳи орқали жавоб олиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?
Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.