currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларДори ва тиббий буюмларни сотиш тартиби: муҳим 8 қоида

Дори ва тиббий буюмларни сотиш тартиби: муҳим 8 қоида

Ҳуқуқ

calendar

13.09.2024

eye

1 260

Дори ва тиббий буюмларни сотиш тартиби: муҳим 8 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилишида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

1. Дориларни фақат фармацевтлар сотиши мумкин

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини сотишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланади.

2. Дорихоналарда дорини исталган нархда сотишига йўл қўйилмайди

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш «оптом» нархидан 20 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.

Сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

Дорихонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи кўрсатилган ҳолда ҳамда дорихона жавобгар шахсининг имзоси билан сотувга қўйилади.

3. Дори қўлланилишида ножўя реакция аниқланганда дорихона ССВга хабар бериши шарт

Дорихоналар лицензиясининг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилишида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

4. Пештахталарда фақат рецептисиз бериладиган дорилар жойлаштирилади

Дорихона сотув зали пештахталарида фақат врач рецептисиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни қўйишга рухсат берилади. Бунда пештахтага ичиш учун мўлжалланган ва ташқи қўлланиладиган дори воситалари алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.

Дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизида доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари жойлаштирилади.

Врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш таъқиқланади.

5. Дорихона ходими харидорга хушмуомала бўлиши керак

Дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

Дорихона ходими мижозлар билан бўлган муносабатда этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик хислатларини намоён этиши лозим.

6. Дорини онлайн сотиш мумкин

Дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон cотишда дорихоналар тегишли веб-сайтлар ва (ёки) мобил иловаларда қуйидаги маълумотларни жойлаштиришга мажбурдир:

юридик шахснинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, тадбиркорнинг идентификация рақами;

жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефон рақами;

лицензиянинг мавжудлиги (рақами, амал қилиш муддати, лицензияни берган органнинг номи);

дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақидаги маълумотлар, қўллаш бўйича йўриқнома, нархи, савдо устамаси миқдори, мувофиқлик сертификати;

реализация қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар аналоглари ҳақидаги маълумотлар;

ҳисоб-китоб шакли, етказиб бериш тартиби ва нархи.

7. Дорини воситасини доналаб сотиш мумкин

Дори воситасини доналаб сотиш мумкин. Бунда жойлаш-ўраш материалида дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак. Дори воситасини бирламчи ўрами бузилган ҳолда бериш тақиқланади.

8. Сотилган дори қайтариб олинмайди

Дорихоналардан сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Нархи харидор томонидан тўланган дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан олиб харидорларга етказиб бериш билан учун фармацевт лавозими бўлиши талаб этилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 422

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 708

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 711

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 403

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.