currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларДунёда 35 миллион бола қизамиқдан ҳимояланмаган — ЖССТ

Дунёда 35 миллион бола қизамиқдан ҳимояланмаган — ЖССТ

Содда талқин

calendar

20.07.2024

eye

117

Дунёда 35 миллион бола қизамиқдан ҳимояланмаган — ЖССТ

Уч йил давом этган коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларда узилиш ва тўхталишларга сабаб бўлди. Хусусан, дунё бўйлаб болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови ҳам кескин пасайиши кузатилди

Ҳозир эпидемиологик вазият барқарор. Касаллик ортга чекинган. Аммо ўтган йили вакцина олмаган болалар сони пандемиядан аввалги давр — 2019 йилга қиёслаганда 2,7 миллион нафарга кўпайгани афсусланарли ҳол.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган янги қўшма ҳисобот айни шу муаммо таҳлилига бағишланди.

Унда қайд этилишича, 2022 йилда 13,9 миллион нафар ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши бир марталик вакциналарни қабул қилмаган бўлса, 2023 йилда улар сони 14,5 миллион нафарга етган.

Бундан ташқари, қарийб 35 миллион бола қизамиққа қарши умуман эмланмаган ёки вакциналарнинг тегишли дозасини олмаган.

Дунё бўйича 83 фоиз ўғил-қиз худди шу касалликка қарши бир дозада, 74 фоизи эса 2 босқичда эмланган. Бироқ ЖССТ томонидан бу борада қамровни 95 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу маънода, эришилган кўрсаткичлар қониқарли эмас.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 916

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 531

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 528

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.