currencies image

12 979,99 UZS

8,06

usd

currencies image

13 392,75 UZS

2,06

eur

currencies image

135,34 UZS

1,48

ru



АсосийЯнгиликларДунёвий давлатда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш энг олий қадрият

Дунёвий давлатда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш энг олий қадрият

Ҳуқуқ

calendar

11.02.2025

eye

54

Дунёвий давлатда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш энг олий қадрият

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлиларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар жиҳатдан эътиборга моликдир. “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган устувор ғояни 2023 йилнинг 30 апрелида мамлакатимизда ўтказилган Референдум асосида  қабул қилинган Конституциямизда сингдирилганлиги айни ҳақиқатга айланганлиги билан  диққатга сазовордир. Бош Қомусимизда моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошганлиги бунинг яққол исботидир.

Шуни қайд этиш жоизки, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати  концепциясини тасдиқлаш тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйилиши демократик дунёвий давлатда инсон манффатлари асосий ўрин эгаллашидан яққол далолат беради. Мазкур ҳужжат 7 та боб 41 та йўналишни ўз ичига олади.

Концепциянинг I боби - Умумий қоидалар 1 йўналишида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати коньсепсияси виждон эркинлиги ҳуқуқини ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принсипцларини ва устувор йўналишларини белгилайди. Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўп конфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган”. Демак, бунда Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.  Концепция миллий ва умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштирилганлиги, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик каби умуминсоний мезонлар билан қамраб олинганлиги эътиборга лойиқдир.

Мазкур Концепция ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ­диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, мамлакатимизнинг ислом цивилизациясини ривожлантиришдаги ролини янада оширишда ҳамда буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизациясига  қўшган муносиб  ҳиссаларини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган.

Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш масалалари ва диний соҳадаги давлат сиёсатининг устувор мақсадлари  Бош Қомусимизнинг биринчи моддасида  аниқ ва равшан белгилаб қўйилган. “Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади”. Биз кўп миллатли халқмиз. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар 16 та диний коньфессия вакиллари миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик асосида эмин-эркин яшаб, фаолият кўрсатиб  келмоқдалар. Концепцияда қайд этилганидек, 2 300 дан ортиқ диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Давлат томонидан 7 тилда таълим олиш имконияти яратилганлиги, 12 тилда телерадиодастурлар эфирга узатилаётганлиги, 14 тилда газета ва журналлар чоп этилаётганлиги, 155 та миллий маданий марказ эркин фаолият юритаётганлиги миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг амалдаги намунаси ҳисобланади.

Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг тарихий илдизлари мустаҳкам бўлиб, давлатчилигимизнинг уч минг йиллик тарихий илдизларига тўғри келади. Буюк файласуф Абу Наср Форобий “Агар инсон эзгуликка интилиб яшаса, унинг умри қувончли ва гўзал кечади, гўзал ҳаёт эса халқ назарида ҳам, Аллоҳ таоло наздида ҳам юксакдир”, дея таълим берган бўлса, калом илмининг етук намояндаси Абу Муин Насафий “Илм инсонни ҳеч вақт гуноҳга ундамайди”, деган ғояни тарғиб қилганлиги бугунги кун учун ҳам эътиборлидир.

Мамлакатимизда барча фуқароларнинг виждон эркинлиги Конституция доирасида кафолатланган.

Янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида шундай дейилади: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатлатланади. Ҳар ким хохлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”. Бундан шуни англаш мумкинки, виждон эркинлиги —  фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқи бўлиб ҳисобланади.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисида” ги қонун 1991 йилда қабул қилинган бўлиб, 1993 йилда киритилган баъзи қўшимча ва ўзгартиришлар билан 1998 йилга қадар амалда бўлиб келди. Вақт ўтиб турли омил ва давр талаби асосида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун 1998 йил 1 май куни 23 моддадан иборат этиб  қабул қилинди. 2021 йил 5 июльда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисида” ги 35 моддадан иборат бўлган янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиниши эътиборга лойиқ иш бўлди. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунда фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқ ҳамда бурчлари аниқ-равшан белгилаб қўйилди. Ушбу қонунни тайёрлаш жараёнида Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияцси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нормалари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг фикрлари атрофлича ўрганилиб эътиборга олинди.

2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли махсус резолюциясини  қабул қилганлиги Ўзбекистонда бу борада амалга ошираётган ишларнинг халқаро миқёсда эътироф этилганлигидан яққол далолатдир.  Концепцияда Ўзбекистон Республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принциплардан иборат эканлиги кўрсатиб ўтилган. Булар: қонунийлик, виждон эркинлиги, диннинг давлатдан ажратилганлиги, тенглик, эркин фикрлаш, динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш каби инсонпарварлик тамойиллари билан суғорилган. Зеро, фуқароларнинг виждон эркинлиги бир сўз билан айтганда конституциявий ҳуқуқи дунёвий давлатдагина тўлақонли амалга оширилади.

Дунёвий давлатда дин давлатдан ажратилган бўлсада, жамиятдан ажратилмайди. Диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади. ”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги янги таҳрирдаги қонуннинг 7-моддасида шундай дейилади: "Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди. Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлади. Миссионерлик ва прозелитизмни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини бажаришни юкламайди, уларнинг қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини молиялаштирмайди ва динга эътиқод қилувчиларнинг дин билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлайдиган фаолиятга йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикасида диний руҳдаги сиёсий партия ва бошқа жамоат бирлашмасининг, республикадан ташқарида тузиладиган диний партиялар ваколатхоналари ва филиалларининг ташкил этилишига ҳамда фаолиятига, сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмалари фаолиятида диний ташкилотларнинг иштирок этишига, шунингдек уларга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатишига йўл қўйилмайди”.

Умуман олганда дунёвий давлатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида эътироф этилганлиги диққатга сазовардир. Дарҳақиқат, Бош Қомусимизнинг 19-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конститутсияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.

Мазкур қоидалар халқаро меъёрларда қабул қилинган хужжатлардаги нормаларни ўзида мужассам этганлиги билан аҳамиятлидир. Шу ўринда айтиб кетиш керакки, 2020 йилда Ўзбекистон миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий органларидан бири бўлган Инсон ҳуқуқлари Кенгашига аъзо этиб сайланди. Дарҳақиқат, 2020 йилнинг 13 октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта 3 йиллик муддатга сайланганлиги мамлакатимизда Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминаш борасида амалга оширилаётган ғоят кенг кўламдаги ишларнинг самарисидан яққол далолат эди.

Президентимз Шавкат Мирзиёев 2024 йилнинг 9 апрелида “Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро коньференсия иштирокчиларига” йўллаган мурожаатида қайд этганларидек: “Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича миллий стратегияси кенг қамровли, инклюзив ва тизимли ёндашувга асосланган бўлиб, профильактик ва превентив чораларни қўллаш ҳамда вақтида амалий жавоб қайтаришни ўзида мужассам этади. Жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш ва очиқ мулоқотни ривожлантириш, таълим-тарбия соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг ишончли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бу борадаги устувор йўналишлар ҳисобланади”. Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришиш кўзда тутилмоқда: фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади, жамиятда қонун устуворлиги мустаҳкамланади, фуқароларнинг коньститутсиявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошади, жамиятда тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳити мустаҳкамланади, юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профильактика қилиш имконияти яратилади, дунёвийликни таъминлашга доир қонунчилик янада такомиллаштирилади, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқлар ва зиддиятлар бартараф этилади, дунёвий давлат принсипцини рўёбга чиқаришга тўсиқ бўлувчи омиллар минималлаштирилади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон, унинг ҳаёти, фуқароларнинг виждон эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа умумэътироф этилган дахлсиз ҳуқуқлари янада янги босқичга кўтарилади. Зеро Концепциядан кўзланган асосий мақсад ҳам шунда.  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 20 декабрида Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – биз учун олий қадрият. Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз. Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз”. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг Конститутсиявий кафолатлари жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни  янада жадаллаштириш ва такомиллаштиришнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш, диний соҳадаги давлат сиёсати Концепциясини  амалга ошириш  давлат сиёсатининг устувор вазифаси бўлиб қолади.

Ҳакимали Азимов,
Тошкент давлат юридик университети
профессори

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 140

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 113

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 081

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
758

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.