currencies image

11 830,87 UZS

16,82

usd

currencies image

13 450,52 UZS

31,67

eur

currencies image

139,27 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларДунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда – ЖССТ

Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда – ЖССТ

Life Style

calendar

05.03.2024

eye

1 067

Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда – ЖССТ

Дунё бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири дегани. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп.

Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус фикрича, бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими – соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди.

Улашиш: