Ўзбекистон
05.08.2023
1 333

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Олимлар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди. Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги керак. Жумладан: 10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар); 1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари. Қолаверса, ЖССТ тавсияларидан шакар истеъмолини чеклашга доир кўрсатмалар ҳам жой олган. Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган. Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак. Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ. Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади: 2-5 ёш — камида 250 грамм; 6-9 ёш — камида 350 грамм; 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.
Рўзадорлар соғлом овқатланишда нималарга эътибор бериши керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Рамазон ойида рўзадорлар учун соғлом овқатланиш бўйича тавсиялар, хусусан саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатлар ишлаб чиқди.
Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда – ЖССТ
Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.
ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда
У коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин.