currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭкология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилади

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилади

Life Style

calendar

07.05.2026

eye

160

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–1143-сон, 04.05.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланди.

Унга кўра, дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 3 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Сувларни ифлослантирганлик, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг 10 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки уларга бириктирилган ҳудуддаги дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 5 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Улашиш: