currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Экологик транспорт” тизимини жорий этишдан мақсад нима?

“Экологик транспорт” тизимини жорий этишдан мақсад нима?

Life Style

calendar

12.12.2025

eye

28

“Экологик транспорт” тизимини жорий этишдан мақсад нима?

Вазирлар Маҳкамасининг “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори имзоланди.

Унга кўра, барча тоифалардаги автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт” тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Мақсад, автоматик баҳолаш тизими ёрдамида экологик стикерлар бериш орқали автотранспорт воситаларини “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга ажратиб бориш.

Шунингдек, экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш.

Жумладан, экологик стикерлар қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди:

— Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган;

— белгиланган тартибда вақтинча (тўқсон календарь кунгача) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган;

— электромобиллар, электромотоцикллар, мотоцикллар, скутерлар, мопедлар, уч ғилдиракли транспорт воситалари;

— тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқча билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳамда жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари);

— қишлоқ хўжалиги техникалари;

ногиронлиги бўлган шахс белгиси ўрнатилган транспорт воситаси.

 “Экологик транспорт” тизими 2026 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жорий этилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 176

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


21-ноябр 2025, 08:14
431

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
419

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
408

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.