Ҳуқуқ
20.11.2025
11

Табиат ва атроф-муҳит инсон ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этади. Инсон табиатнинг бир қисми, десак адашмаймиз. Уни асраб-авайлаш, у ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир ва бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасида ҳам фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур, дея белгилаб қўйилган.
Аммо сир эмаски, охирги йилларда экологиянинг ёмонлашуви кўплаб инсонларни ҳавотирга сольмоқда. Кўплаб инсонлар соғликларининг салбий томонга ўзгараётганидан шикоят қилишмоқда, касалхоналар эса айнан нафас йўллари касаллилари билан касалланган болалар, ёшу-қарилар билан тўлган. Бунга ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган янгиликлар ва расмий хабарлар, жумладан, Гидрометеорология хизмати агентлиги хабарлари ҳам тасдиқ бўла олади. Мисол қиладиган бўлсак, Агентликнинг хабарига кўра 2025 йилнинг 20 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги ПМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 202 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 3.4 марта ошиқ дегани.
ПМ2,5 ўзи нима? ПМ2,5 ўлчамдаги зарралар чангнинг асосий қисмини ташкил қилиб у бурун, оғиз ёки томоққа тушьадиган каттароқ зарралардан фарқли ўлароқ, ўпканинг энг тубигача етиб борадган майда заррачалардир, соғлик учун жуда хавфли ҳисобланиб кўплаб жиддий касалликларни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат муҳофазаси остидадир. Ушбу Конституциявий нормаларни янада мустаҳкамлаган ҳолда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Уларга “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва бошқа бира қанча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар киради.
Табиатни асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланар экан, экологияга ҳар қандай зарар етказиш қонун билан жазога тортилиши муқаррардир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида экологияга Ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Хўжалик фаолиятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш нафақат табиатга, балки инсонларнинг ўзлари учун муҳим ҳисобланади. Атроф-муҳитга зиён етказиш, улардан оқилона фойдаланмаслик албатта қонун билан жазоланишга сабаб бўлади.
Шахноза Утамуродова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Ёшларнинг хорижий тил ўрганиш харажатларини қоплаш тизими: янги ҳуқуқий тартиб ва амалиёт. Муҳим 5 қоида
Ёшлар аввал 2 ой давомида хорижий тилни ўқиш учун тўловни ўзи амалга оширади.