Ўзбекистон
18.07.2023
1 165

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб, тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди. Қайд этилишича, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 13 июль куни 2 нафар фуқаро ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига қиритилган “Жайрон” кийикларини овламоқчи бўлган. Шу вақтда уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узилган. Айни пайтда Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўргатилган. Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қоровулбозор туманида рейд олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яралангани ҳақида хабар берган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.