Ўзбекистон
19.03.2024
282

Маълумки, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.
Жорий йилнинг шу вақтига қадар “Ўзэнергоинспексия” томонидан юқоридаги ҳуқуқбузарликлар бўйича 368 та истеъмолчига маъмурий иш расмийлаштирилди. Хусусан, ушбу аниқланган ҳолатларнинг 100 таси электр энергияси, 268 таси эса табиий газга ўзбошимчалик билан уланиш ва ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш ҳолатлари бўйича аниқланган қоидабузарлик ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бу каби қоидабузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 70 бараваридан 85 бараваригача миқдорида жарима солинишини ёдда тутинг.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.