Ҳуқуқ
26.12.2024
560
Ким томонидан берилади?
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонасининг Рўйхатга олиш маркази томонидан берилади.
ЭРИни қандай олиш мумкин?
ЭРИни қуйидаги усулларда олиш мумкин:
1. https://e-imzo.soliq.uz/ - Давлат солиқ қўмитасининг махсус иловаси орқали;
2. Ҳудудий Давлат хизматлари марказларига шахсан бориб, мурожаат қилиш орқали;
2. my.gov.uz порталига онлайн ариза юбориш орқали (мазкур ҳаволада ариза топшириш кўрсатилган);
ЭРИни кимлар олиши мумкин?
ЭРИ калитларнинг сертификатлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича берилади. Мурожаат қилган шахс рўйхатдан ўтиш ва ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун солиқ хизматлари органларида ҳисобда туриши зарур (солиқ тўловчининг идентификация рақами -СТИР бўлиш керак).
Сизга маълумотлар манбаида электрон кўринишда очиқ ва ёпиқ калитлари ҳамда ЭРИ калитининг сертификати берилади. ЭРИ калитининг сертификатида куйидагилар кўрсатилади:
Бу нима учун керак?
ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг ЭРИсини олганда, Сиз солиқ, божхона, статистика ва бошқа бошқарув органларининг электрон давлат хизматларидан, ҳамда Давлат хизматларининг Ягона порталида электон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтирасиз.
ЭРИ нинг калитлари бир вақтда Сиз солиқ органларининг бир қатор давлат хизматларни олиш учун электрон сўровларни, солиқ ҳисоботларни ва даромад хақида декларацияни юбориш, Сизнинг мурожаатларингизни қабул қилингани хақида маълумотларни билишингиз, электрон хабарларни ва ўзингиз хақида конфиденциал ахборотни бевосита Давлат солиқ қўмитасининг ахборот манбаилардан олиш имкониятни берадиган солиқ тўловчининг шаҳсий кабинетинига кириш учун калитга эга бўласиз.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.