currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Электрон рецепт” нима ва у қандай берилади?

“Электрон рецепт” нима ва у қандай берилади?

Ўзбекистон

calendar

15.12.2025

eye

32

“Электрон рецепт” нима ва у қандай берилади?

Электрон рецепт — шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситаси тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда қайд этилган ва тасдиқланган кўрсатмаси.

Тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими модулларини ўрнатиш ишлари бепул амалга оширилади.

2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туманнинг барча тиббиёт ташкилотларида беморларга дори воситаларини тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича электрон рецепт расмийлаштирилади.

 

Бугунги кунда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли жами 152 та давлат тиббиёт ташкилоти ва 1 496 та дорихонанинг барчаси тўлиқ «Электрон рецепт» тизимига уланган. Ҳозирча пойтахтдаги мавжуд 1 945 та хусусий тиббиёт ташкилотидан 796 таси (41 фоиз) ушбу тизимга интеграция қилинган.

Тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та ҳудудда (Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Чортоқ, Китоб, Хатирчи, Денов, Булунғур, Иштихон, Шовот, Чимбой, Қува, Сирдарё туманлари ҳамда Янгийўл, Самарқанд шаҳарлари) жами 383 та давлат тиббиёт ташкилоти ва 1 319 та дорихонанинг барчаси, мавжуд 858 та хусусий тиббиёт ташкилотидан 547 таси (64 фоиз) ушбу тизимга уланган.

Мазкур ҳудудлардаги қолган хусусий клиникалар эса рецепт ёзилмаслиги, фаолияти тўхтатилгани каби сабаблар билан тизимга уланмаган.

Бугунги кунда рецептли дориларнинг 98,9 фоизи электрон шаклда берилади. 1,1 фоизи, яъни алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари анъанавий шаклда (махсус рецепт бланка) берилади.

“Электрон рецепт” қандай берилади?

Беморга даволовчи шифокор томонидан тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимида электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда “Электрон рецепт” модулига узатилади.

Шундан кейин беморларга касаллик тарихи ва унинг кўчирмасида тавсия қилинган дори воситалари учун шифокор томонидан белгиланган муддатларга электрон рецепт расмийлаштирилади.

Тиббиёт ташкилотининг шифокори ўзининг қабулида бўлган ёки стационар шароитда даволанаётган беморларга электрон рецепт расмийлаштиради ва электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқлайди.

Шунингдек, шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.

Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
531

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
490

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
483

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
381

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.