Ўзбекистон
06.10.2023
1 518

Ўзбекистонда энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 километр/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Аввалроқ қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлаши жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади
Ҳукумат қарорига кўра, боғча тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ўқувчилари ҳамда талабалар муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.
Энди мактаб-боғчаларда болаларга йод таблеткалари берилади
Бу профилактик доза бўлиб, зарарсиздир.
Учта ҳудудда боғча ва мактабни таъмирлаш орқасидан салкам 550 млн сўмни талон-торож қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди.
Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилади