Ўзбекистон
12.09.2023
1 372

Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан бўлиб ўтди. Унда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиши белгиланди. “Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади. Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, - деди Президент. Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди. Хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишда янгидан тузилаётган жамғарма имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бунда, махсус ишчи гуруҳ йўл хўжалиги соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик методологияси ва мезонларини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимлари билан биргаликда лойиҳалар танлаб олинади ва инвесторларни жалб қилиш учун тайёрланади. Йиғилиш давомида соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.