currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

#NoComment

calendar

09.11.2023

eye

1 805

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди© Фото: hudud24.uz

Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. [caption id="attachment_24344" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Икки томонлама савдода ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари биргаликда амалга оширилмоқда. Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. [caption id="attachment_24342" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар. Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтайи назаридан кўриб чиқилди. [caption id="attachment_24343" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption]

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: