Ҳуқуқ
21.02.2024
1 178
© Фото: Газета.uz“Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси (ID-92892) муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа билан йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида махсус фото-видео қайд этиш воситалари (радарлар)ни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби белгиланмоқда.
Хусусан, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш каби қоидабузарликларни аниқлови махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимларини ўрнатиш қоидалари тасдиқланмоқда.
Бундай воситалар қуйидаги техник талабларни қаноатлантиради:
– Бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл бўлаклари ҳамда чорраҳаларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқлаши мумкин;
– йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини аниқлайди
– ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизи давлат рақами белгисини аниқлайди;
– чорраҳаларда ҳамда уч ва ундан ортиқ йўл бўлакларида бир вақтнинг ўзида содир бўладиган қоидабузарликларни аниқлаши мумкин;
– автомототранспорт воситалари давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти бўйича ва хорижий давлатларга тегишли автомототранспорт воситаларнинг давлат рақами белгиларини аниқлай олади.
Лойиҳа муҳокамасида сиз ҳам иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/92892.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Гаров ҳуқуқи қайси мол-мулкка жорий қилинади?
Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади.