currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЭнди Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдорларнинг қарори устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Энди Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдорларнинг қарори устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Ҳуқуқ

calendar

17.01.2024

eye

234

Энди Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдорларнинг қарори устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди. Бунга оид Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–897-сон, 16.01.2024 й) билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бундай ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида эди).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шунингдек, ЎРҚ-896-сонли яна бир Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I вa II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари эллик фоизли чегирма билан кўрсатилиши белгиланмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 221

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 388

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 124

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.