currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЕвропа парламенти сунъий интеллектга асосланган тизимларни тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни қабул қилди

Европа парламенти сунъий интеллектга асосланган тизимларни тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни қабул қилди

#NoComment

calendar

14.03.2024

eye

284

Европа парламенти сунъий интеллектга асосланган тизимларни тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни қабул қилди

Кеча, 13 март куни Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишга оид қонунни кўпчилик овоз билан маъқуллади, у сунъий интеллектга асосланган тизимлар учун тўртта “хавф тоифаси”ни (паст, ўрта, юқори ва қабул қилиб бўлмайдиган) киритади.

Қонун маълумотлар базаларини яратиш учун интернетдаги юз тасвирлари ва видеокузатув камералари тасвирларидан фойдаланадиган биометрик идентификация тизимларини тақиқлайди. Ишхоналар ва мактабларда ҳис-туйғуларни аниқлаш, "ижтимоий рейтинг" ва инсон хатти-ҳаракатларини бошқарадиган ёки уларнинг заифлигидан фойдаланадиган тизимларга ҳам тақиқ қўяди.

Умумий мақсадли AI (сунъий интеллект) тизимлари маълум шаффофлик талабларига жавоб бериши ва Европа Иттифоқининг муаллифлик ҳуқуқи қонунларига мос келиши керак. Бундан ташқари, сунъий ёки манипуляция қилинган тасвирлар аниқ белгиланиши керак.

Қонунни ёқлаб 523 нафар депутат, 46 нафари эса қарши овоз берган, яна 49 нафари бетараф қолган. Энди у якуний ҳуқуқий ва лингвистик текширувдан ўтиши керак, кейин эса Европа Кенгаши томонидан тасдиқланади. Қонун Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан кейин 20 кун ўтгач кучга киради ва икки йилдан сўнг тўлиқ қўлланила бошлайди. .

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.