Ҳуқуқ
25.01.2025
136
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Амалдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун билан ўрнатилган айрим чекловлар фуқароларнинг республикамиз ҳудудида эркин ҳаракатланиши, яшаш жой ва келган жойни танлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдалана олмасликларига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби республика бўйича бир хил эмаслиги фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқларни юзага келтирмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг 11 ойи давомида Тошкент шаҳрида 243 197 нафар ва Тошкент вилоятида 271 541 нафар фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган.
Фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари учун амалдаги Қонун билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган тоифаларга мансублигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни, яъни туғилганлик, никоҳ, васийлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиб келишмоқда.
Фуқароларнинг доимий яшаш ва вақтинча рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлардан аҳоли сони статистикасини ва ҳудудлар инфратузилмасини шакллантиришда, фуқароларни таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида қўллаб-қувватлашда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда кенг фойдаланилади.
Сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинган Қонун билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари ва турар жойи бўйича хабардор қилишлари, уларни яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги асосий принциплар ҳамда тушунчалар белгиланмоқда.
Шунингдек, ИИВнинг яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.
Фуқароларга ҳамда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун ўзларига қулай бўлган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари орқали шахсан ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.
«Е-хабар бериш» тизими жорий этилиб, турар жойи бўйича рўйхатдан ўтишга мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш мазкур тизим орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.
Фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кундан 10 иш кунигача қисқартирилиб, фуқаролар ва турар жой эгаларининг ўз вақтида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш борасидаги масъулияти оширилмоқда.
Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши билан аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланади. Қонун ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари
Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.