Ўзбекистон
10.01.2024
151
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бундай чеклар харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъий назар харидорга берилади.
Агар харидор тўловларни электрон тўлов ташкилотлари, банк мобил иловалар ёки электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали амалга оширса, унда электрон фискал чек шакллантирилади.
Бундай чеклар учун “Солиқ” мобил иловасида харид суммасининг 1 фоизи миқдорида кешбек автоматик тарзда ҳисобланади (бунинг учун Солиқ иловасидаги ва амалга оширилаётган тўлов тизимидаги (маркетплейс) телефон рақам мос келиши керак).
Харидор унга QR-кодли чек берилмагани ҳақида солиқ органига хабар беришга ҳақли. Бунинг учун Солиқ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали мурожаат йўллаш лозим. Илованинг ўзида мурожаат ҳолатини кузатиб бориш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.