Life Style
02.04.2026
30

Энергия беришдаги узилишларга, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклашга тарафлар келишувига мувофиқ йўл қўйилади. Бунда абонентга қарашли энергетика қурилмаларининг қониқарсиз аҳволи авария хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ёки фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдираётгани давлат энергетика назорати органи томонидан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно.
Энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни энергия беришдаги узилишлар, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисида огоҳлантириши лозим.
Абонент билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ унга дарҳол хабар берган ҳолда энергия беришни вақтинча узиб қўйиш, тўхтатиш ёки чеклашга энергия билан таъминловчи ташкилот тизимида авариянинг олдини олиш ёки уни тугатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда йўл қўйилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда у энергия билан таъминловчи ташкилотга маълум қилиш ва фойдаланилган энергия ҳақини тўлиқ тўлаш шарти билан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда абонент ўзи фойдаланган энергия ҳақини тўламагани туфайли энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга, бунда у шартномани бажаришдан бош тортишдан камида бир ой олдин абонентни бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...