Life Style
03.04.2026
209

Демократик жамиятда оила давлат ва жамият муҳофазасидаги муқаддас даргоҳ ҳисобланса-да, баъзи ҳолларда эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг давом этиши имконсиз бўлиб қолади. Бундай вазиятларда никоҳни бекор қилиш жараёнининг ҳуқуқий жиҳатдан адолатли, тезкор ва кам чиқим бўлиши фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига асосан, никоҳдан ажратиш икки хил тартибда — суд тартибида ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (ФҲДЁ) органларида амалга оширилади.
Эр ва хотиннинг ўзаро розилиги мавжуд бўлганда ФҲДЁ органлари орқали никоҳдан ажратиш тартиби — бу давлат томонидан оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш учун яратилган энг соддалаштирилган ва қулай ҳуқуқий механизмдир. Ушбу тартиб, энг аввало, оилада вояга етмаган фарзандлар бўлмаган ва ўртада мулкий низолар мавжуд бўлмаган ҳолатларда қўлланилиб, эр-хотиннинг шахсий эркинлиги ва вақтини тежашга хизмат қилади.
Бугунги кунда соҳадаги давлат хизматларини рақамлаштириш ва "Ягона интерактив давлат хизматлари портали" орқали ариза топшириш тизимининг жорий этилиши ушбу жараённи янада шаффофлаштирди. Бироқ, амалиётда эр-хотиннинг ўзаро розилигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, белгиланган уч ойлик муддатнинг аҳамияти ва ушбу жараёнда ФҲДЁ органлари ходимларининг масъулияти билан боғлиқ қатор ўзига хос жиҳатлар мавжуд.
Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.