Ҳуқуқ
10.06.2026
32

Ер — мамлакатнинг муҳим табиий бойлиги ҳисобланади. Шу боис ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг унумдорлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш давлат сиёсатида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 82-моддасида ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш чоралари белгиланган.
Қонунчиликка мувофиқ, янги ўзлаштирилаётган ҳамда мелиоратив ҳолати яхшиланаётган суғориладиган ерларга нисбатан ер солиғи бўйича имтиёзлар берилиши мумкин. Бу ерларни самарали ўзлаштириш ва уларнинг қишлоқ хўжалиги айланмасига киритилишини тезлаштиришга хизмат қилади.
Ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга кам чиқитли ҳамда ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишда солиқ, кредит ва бошқа турдаги имтиёзлар тақдим этилади. Бу эса замонавий ва экологик хавфсиз технологияларни қўллашни рағбатлантиради.
Қонунчилик ерларнинг сифатини яхшилаш, илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш ҳамда экологик тоза маҳсулот етиштиришни рағбатлантиришни назарда тутади.
Агар ер участкалари ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки ижарачиларнинг айбисиз ҳолда бузилган бўлса, уларни қайта тиклаш учун зарурат туғилганда республика ёки маҳаллий бюджет маблағлари ажратилиши мумкин. Шунингдек, агротехника, ўрмон-мелиорация ва тупроқни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирлар ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айбисиз сабабларга кўра ер участкалари вақтинча консервация қилинганда, бу ҳолат туфайли олинадиган даромаднинг камайиши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман қопланиши мумкин.
Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликда бошқа иқтисодий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланиши мумкин. Уларни амалга ошириш тартиби тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ер кодексининг 82-моддаси ер ресурсларидан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган. Солиқ имтиёзлари, кредит енгилликлари, бюджет маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш ва бошқа иқтисодий механизмлар ерларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг унумдорлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса нафақат қишлоқ хўжалиги ривожига, балки экологик барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.