Ўзбекистон
02.03.2023
642
Эронда камида 650 нафар ўқувчи қиз номаълум заҳарли газдан заҳарлангани айтилмоқда. Маълум бўлишича, қизлар қасддан ҳужум нишонига айланган. 10 дан ортиқ мактаб ва битта талабалар турар жойи газ туфайли кимёвий-биологик ҳужумга учраган. Расмий ҳукумат ҳужумларни уюштирганликда Исроилни, мухолифат эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини айблаган. Кўплаб маҳаллий телеграм каналлари ҳужумлар асосан талаба қизларга қаратилганини таъкидлаб, Толибон ва Ал-Қоида гуруҳларини айбламоқда. Заҳарланиш натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ ўнлаб ўқувчи қизлар нафас олиш йўллари, юрак уршининг бузилиши, кўнгил айниши ва бошқа аломатлар билан касалхонага ётқизилди. Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Юнес Панаҳи 26 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Шубҳасиз, баъзилар мактаблар, айниқса, қизлар мактаблари ёпилишини истайди», деган. Ҳозирча бу ҳокимият вакилининг ягона расмий баёноти бўлиб, ундан заҳарланишлар атайлаб содир этилган бўлиши мумкин деган хулосага келиш мумкин. Эрон Бош прокурори Муҳаммад Жафар Монтазери Қум шаҳридаги қизлар ўрта мактабларида заҳарланиш ҳолатлари бўйича жиноий тергов ўтказишни буюрган. Парламентнинг таълим бўйича қўмитаси раиси Алириза Монади ҳам Student News Network телеканалига берган интервьюсида аксилинқилобий гуруҳлар бу воқеаларга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, сўнгги намойишлар муваффақиятсизликка учрагач, бу гуруҳлар мамлакатда «қизларнинг таълимини бузиш»га қарор қилган бўлиши мумкин. Монади 2022 йил сентабр ойи ўрталарида курд қизи Маҳса Амини полиция бўлимида ўлдирилганидан кейин Эронни ларзага келтирган оммавий норозиликларни назарда тутган. Ўшанда намойишлар тезда режимга қарши норозилик намойишларига айланиб, юз минглаб одамлар, жумладан аёллар ва ҳатто қизлар ҳам иштирок этган эди. Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларнинг рўмолини ечиб ташлаётгани акс этган суратлар тарқалмоқда. Ҳозирда Эроннинг саккиз шаҳридаги мактаб ўқувчилари газдан заҳарлангани айтиляпти, бироқ энг кўп ҳолатлар Қум шаҳрида содир бўлган. Февраль ойи ўрталарида Қумдаги губернаторлик биноси олдида юзга яқин одам норозилик намойиши ўтказди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода оталардан бири «Сизлар менинг болаларим хавфсизлигини таъминлашга мажбурсизлар!», «Менинг иккита қизим бор, уларни мактабга боришини хоҳлайман», деб қичқирган. «Бу уруш!» - деган яна бир аёл. «Улар қизларнинг уйда қолишларини хоҳлашади!» Кўпчилик, ҳужумлар Толибон ва Нигериядаги Боко Ҳарам (иккаласи ҳам террорчилик ташкилотлари)нинг қизларни мактабга юборишни тўхтатиш тактикасига тақлид қилишга уринаётган қаттиққўл тарафдорларнинг иши, деб тахмин қилмоқда. Онлайн янгиликлар сайти Эрондаги воқеалар билан саккиз йил аввал Толибоннинг қизлар мактабларига қилган ҳужумлари ўртасидаги ноодатий ўхшашликка эътибор қаратди. Толибон университетлар киришида патруль ўрнатиб, аёлларни ўтказмаяпти. Энди у ерда ўқишга рухсат йўқ. «Шарқ» газетасига берган интервьюсида мўътадил имом Муҳаммад Тақи Фозел Мейбодий заҳарланишлар ортида «Хазореҳгара» номли гуруҳ турганини айтган. У буни аёлларнинг билим олишига қарши бўлган «диний ва антимодернистик ҳаракат» деб таърифлаган. Мейбодий, шунингдек, гуруҳ ва Толибон ўртасидаги ўхшашликларга тўхталиб, ҳукумат ва разведка ташкилотларини ишни кузатиб бормаётгани ва жамоатчиликни хабардор қилмаётгани учун танқид қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ўзбекистонда хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишида бакалавр дипломини олгани маълум қилинди
Хусусан, ўтган ўқув йилида 2 105 нафар хотин-қизлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида бакалавр дипломини олган.
Қорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди
Оиланинг жами 7 аъзоси заҳарланган. Вафот этганлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда уч йилда 421 киши ис газидан ҳалок бўлди — Сенат
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.